Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Паралимпиада-2016. Сафия Бурханова кумуш медалга эга бўлди

Баҳо:
+ | -

Рио-де-Жанейрода ўтаётган Паралимпия ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон делегацияси учун кумуш медаль билан бошланди.

Аёллар ўртасида ядро улоқтириш мусобақасида Сафия Бурханова 2-ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз илк уринишдаёқ ядрони 14,87 метр масофага улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бироқ кейинчалик италиялик Ассунта Легнанте унинг натижасини яхшилашга муваффақ бўлди — 15,30.

Учта уринишдан кейин саралаш баҳслари якунига етиб, 8 спортчи финал босқичида иштирокни давом эттиришди ҳамда яна 3 мартадан уринишни амалга оширишди. Сафия финалда натижасини яхшилади ва ядрони 15,05 метрга улоқтирди. Ўз навбатида италиялик атлет ҳам ўз натижасини янада яхшилади — 15,74.

Учинчи ўрин мексикалик Ребека Валенсуэла Алваресга насиб этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:21, 14.09.2016.
Ўқилди: 5354 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.