«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола менхенгладбахнинг «Боруссия» (4:0) билан чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1 тур учрашувини ўтказиб юборган ярим ҳимоячи Давид Силва ҳолати ҳақида гапирди.
«Силвада муаммолар йўқ, аммо биз уни асрашга қарор қилдик. Мен Давид «Борнмут»га қарши ўйнай оладими билмайман, лекин у «Суонси Сити» билан ўйингача сафга қайтади деб умид қиламиз», - дейди Гвардиола.