«Ювентус» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини жамоаси танқидчиларга қулоқ солиб, ўйин услубини ўзгартирмоқчи эмаслигини маълум қилди.
«Реал» 6:2 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин, «Милан» Роналдиньо билан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Биз 1:0 ёки 2:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз. Бу бизнинг тарихимиз.
Тўғри, бошқа ўйин услублари ҳам бор. Биз 3:0 ёки ундан ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонишни истаймиз. Аммо биз «Реал» эмасмиз ва ҳеч қачон у каби бўлолмаймиз. Агар ҳисобда олдинга чиқиб олсак, аввало ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз» - деди Кьеллини La Stampa хабарида.