«Фейенорд» ярим ҳимоячиси Дирк Кюйт Европа Лигасида «Манчестер Юнайтед» устидан эришилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менинг Ливерпулдаги дўстларим ҳам ҳозир хурсанд», — деди Кюйт.
«Ўйиндан аввал: «Агар биз бор кучимиз билан ўйнасак ва рақибимиз беш фоизга кучсизроқ ўйин кўрсатса, ғалаба қозонишимиз мумкин», деб айтгандим», — дея қўшимча қилди Дирк Кюйт.
Кюйт 2006—2012 йиллар давомида «МЮ»нинг ашаддий рақиби саналувчи «Ливерпуль» клуби шарафини ҳимоя қилган.