Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

АПЛ 5-тур. «Манчестер Юнайтед» Уотфордда қоқилди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 5-турида «Манчестер Юнайтед» «Уотфорд» клубининг меҳмони бўлди ва кутилмаганда мағлубиятга учради.

Биринчи бўлим майдон эгаларининг устунлигида ўтди. Бироқ улар рақиб дарвозасига бир марта тўп киритишди холос. 34-дақиқада ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни, жарима майдони ичида ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Капу кучли зарба билан дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда «МЮ» фаоллашди ва 62-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Рэшфорд рақиб жарима майдони ичида ҳимоячига тегиб қайтган тўпни яқин масофадан дарвозага киритди.

83-дақиқада мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Эндигина захирадан майдонга тушган Суньига жарима майдони марказидан кучли зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини урди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Дини пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.

«Уотфорд» – «Манчестер Юнайтед» - 3:1 (1:0)

Голлар: Капу (34), Суньига (83), (Дини 90+5 пен)– Рэшфорд (62)

Уотфорд – Гомес, Предль, Бритос, Холебас, Кэткарт, Капу (Суньига, 82), Бехрами, Перейра, Янмат (Амрабат, 51), Дини, Игало.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Байи, Шоу (Депай, 85), Валенсия (Мата, 62), Феллайни, Погба, Рэшфорд, Марсьяль (Янг, 38), Руни, Иброҳимович.

Огоҳлантириш: Погба (75), Бритос (77), Холебас (77).

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:59, 18.09.2016.
Ўқилди: 10994 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.