Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Кўзи ожиз сураткаш Паралимпиадани суратга олиш учун аккредитациядан ўтди

Баҳо:
+ | -

41 ёшли бразилиялик Жоау Майя Рио Паралимпиадасида съёмка олиб бориш учун аккредитация олган биринчи кўзи ожиз сураткаш бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фотография санъатига қизиққунига қадар Майя Сан-Паулуда почтачи бўлиб ишларди. У 28 ёшида — кўз соққаси томирли пўстлоғи яллиғланиши билан боғлиқ увеит инфекциясини бошдан кечирганидан сўнг кўриш қобилиятини йўқотди. Ҳозир Майя объектларга максимал даражада яқинлашиб, айрим шакл ва рангларни ажрата олади.

Кўз нури йўқолгач, Майя ҳасса билан юра бошлади ҳамда Брайль тизими бўйича ўқиди. Айнан ўша пайтда у сурат олишга қизиқа бошлади.

«Суратга олиш учун кўриш қобилияти бўлиши шарт эмас. Менинг кўзларим — юрагимда», — дейди Майянинг ўзи.

Оддий камерада суратга олишни бошлаган Жоау ҳозир смартфондан фойдаланади. У баъзан атрофидаги одамлардан спортчи қандай кийинган ва қандай кўринишда эканлигини сўраб олади.

Шунингдек, айрим кўзи кўрадиган одамлар унинг суратларини қайта ишлаб, Instagram’га юклаш йўли билан унга ёрдам беради.

Майя 2020 йили Токиода ўтадиган навбатдаги Паралимпия ўйинларига ҳам боришни режалаштирмоқда.

 

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:02, 19.09.2016.
Ўқилди: 6572 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.