Кириш Регистрация

Фабрегас: «Челси»да ҳали яна 100 та ўйин ўтказаман, деб умид қиламан»

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас «Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг (1:2), ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ливерпуль»га қарши ўйин Фабрегас учун «Челси» сафидаги 100-учрашув бўлди. Футболчи ҳали узоқ вақт жамоада қолмоқчи. 

«Мазкур ажойиб клуб сафида 100-учрашувимни ўтказганим мен учун шараф», — деди испаниялик футболчи. 

«Эртанги кундан бошлаб, «Челси» сафида яна 100 та учрашувда майдонга тушишга умид қиламан», — дея қўшимча қилди Фабрегас.\ 

Фабрегас жорий мавсум «Челси» сафида ҳали бирорта учрашувда асосий таркибда майдонга тушмади. 

Футболчига Италиянинг «Милан» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 07:46, 20.09.2016.
Ўқилди: 3900 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.