Ҳозирда «Ноттингем Форест» шарафини ҳимоя қилаётган «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Никлас Бендтнер 20 сентябрь куни Лига Кубоги доирасида икки клуб ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Томошабинлар билан лиқ тўла стадионда ўтадиган ушбу ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ўйин жуда оғир бўлади, «Арсенал» жуда ҳам кучли, бироқ биз ўзимизга ишонамиз», — деди ҳужумчи.
«Агар гол урсам, муваффақиятимни нишонлайман, бироқ ортиқча ақлсизлик қилмайман, чунки «Арсенал»ни жуда яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Биз аутсайдермиз, бироқ энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, имкониятларни кутамиз. Ҳар нарса бўлиши мумкин», — дея қўшимча қилди Бендтнер.
Бендтнер 2005-2014 йиллар давомида «Арсенал» ўйинчиси бўлган, у жамоа сафида АПЛда 128 учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол урган.