«Бавария» яримҳимоячиси Йошуа Киммих собиқ бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг «Ман Сити» клубидаги ишидан мамнун эканини билдири.
«Манчестер Сити»ни «Манчестер Юнайтед» ва «Боруссия» М га қарши ўйинларини кўрдим. Жуда зўр. Улар мусобақа жадвалини бошқариб боришяпти. Қисқа вақт ичида Гвардиола уларга ўз фалсафасини сингдира олибди. «Манчестер Сити» ўтган мавсумга қараганда умуман бошқача ўйин намойиш қиляпти. Тўғрисини айтсам ҳайратдаман» - деди Киммих ESPN хабарида.