«Челси» яримҳимоячиси Франсеск Фабрегас Лига кубоги доирасидаги «Лестер» (4:2) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди. Футболчи бу учрашувда дубль соҳиби бўлганди.
«Асосий таркибда тушганимдан хурсандман. Энди бўлмағур нарсаларни ёзаётган баъзи журналистлар овозини ўчирса керак. Улар асосий нарсалар - «Челси» ғалабаси ҳақида ёзиши керак.
Мен яхши ўйнашга ҳаракат қиламан, жамоага фойдам тегади деган умиддаман. «Лестер»ни қарши ҳужумларда хавфли эканини билардик. Бироқ ирода кўрсатиб, охирда ғалаба қозондик» - деди Фабрегас.