«Реал Мадрид» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Испания чемпионати 5-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши ўйиндаги ҳакамлар ишидан қониқиш ҳосил қилмади.
Маълумот учун, «Реал Мадрид» ва «Вильярреал» ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.
«Биринчи таймда бўш ўйин кўрсатдик ва оқибатда гол ўтказиб юбордик. Танаффусдан сўнг бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, бироқ бу етарли бўлмади», — деди ҳимоячи.
«Жамоа барча чораларни ишга солди. Агар биз бутун мавсум давомида шундай ўйин кўрсатсак, очко йўқотишлардан омон қоламиз», — деди Карвахаль.
«Ўйин ҳаками қўшиб берилган дақиқалар борасида яхши иш қилмади. Ўйинда беш марта футболчи алмашди, рақиб дарвозабони вақтни чўзди. Ғалати, хуллас», — деди «Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль.