«Рома» президенти Жеймс Паллотта клубнинг акцияларини сотиш ниятида эмас, деб хабар бермоқда римликларнинг матбуот хизмати.
Аввалроқ, «Рома» ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмагач, клуб 40 миллион евро ишлаб олишдан маҳрум бўлгани сабабли, Палотта 40% акциясини 75 миллион еврога сотмоқчи бўлгани ҳақида Bloomberg хабар берган эди.
«Bloomberg томонидан берилган хабарни инкор этамиз. Палотта клубга янги инвесторларни излаётгани йўқ» - дейилади хабарда.