«Валенсия» яримҳимоячиси Даниэл Парехо кўчада юрганида одамлар томонидан ҳақорат қилиниши тўғрисида гапирди. Футболчи ёзда «Севилья» клубига ўтиб кетмоқчи бўлган, аммо раҳбарият уни қўйиб юбормаганди.
«Тақдир тақозоси билан «Валенсия»да ўйнамоқдаман. Барча футболчилар каби ҳар куни шуғулланмоқдаман. Мени яхши кўрган ва ёмон кўрган одамлар билан бирга яшаганман. Баъзан кўчада мени ит деб ҳақорат қилишади, бунга эътибор бермайман. Биламан, булар «Валенсия» клубининг чин мухлислари эмас» - деди Парехо Cope хабарида.