Ёшлар лигасининг навбатдаги турида “Андижон” сафарда “Машъал” билан куч синашди.
Сўнгги турларни омадсиз ўтказаётган ёшларимиз табиийки Муборакка очко олиш мақсадида ташриф буюрганди. Аммо мезбонлар бунга имкон бермади.
Учрашувни ҳимоячи Шохруҳ Эргашев сариқ карточкалари сони 4тага етгани муносабати билан ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Мураббийларнинг унинг ўрнида шу куни Аҳрор Ўктамовни синаб кўрди. Эътиборлиси Ўктамов “Машъал”га қарши баҳсда ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этди.
Муборакдаги баҳс кескин ва қизиқарли кечди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, “Андижон” шу куни рақибига етарлича ташвиш туғдира олди. Мезбонлар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб қолди. Ҳисоб очилгунига қадар андижонликларда бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Аммо дарвозабон Жавоҳир Илёсов кўпинча реакция кўрсатиб, жамоасини голлардан асраб қолишга эришди.
36-дақиқага келиб эса мезбонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди. Марадона Сафаров ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб, кучли ва аниқ зарбаси билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди – 1:0.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганида эса дарвозага таҳминан 25-30 метрлар узоқликда “Машъал” футболчилари жарима зарбаси ишлади. Уни тажрибали Дилявер Абибуллаев чиройли ва аниқ тарзда амалга ошириб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Зарба дарвозанинг юқори тўққизлигига шу даражада аниқ йўлландики, Баракатилло Исроилов тўпга ҳар қанча жонбозлик билан ташлангани билан қайтара олмади.
Иккинчи бўлимни “Андижон” бир нечта ўзгаришлар билан бошлади. Захирадан майдонга тушган Хондамир Юлдашев ўйинга тез киришиб кета олди. Айнан ушбу футболчи 66-дақиқага келиб жарима зарбаси ишлади. Уни Тимур Васильев аниқ бажариб, ҳисобни биттага қисқартирди. “Андижон”нинг голи ҳам ҳудди “Машъал”нинг иккинчи голи каби бўлди.
Шундан кейин ёшларимиз ҳисобни тенглаштириш мақсадида астойдил олдинга ўтди. Муборакликлар эса ҳимояланишга мажбур бўлди. Аммо футболчиларимизга сўнгги паллаларда аниқлик етишмади. Аксига олиб “газчилар” учинчи тўпини ҳам киритди. Қарши ҳужумга ўтган мезбонлар Ғулом ҳайдар Ғуломовни пас билан таъминлади. Ўз навбатида иқтидорли ўйинчи бундай имкониятдан унумли фойдаланди.
Учинчи голдан кейин йигитларимизда истайсизми-йўқми барибир руҳий тушкунлик кўзга ташланди. Қолган дақиқаларда “Машъал” футболчилари бехато харакат қилди. Шу тариқа ёшларимиз Муборакда мағлуб бўлди.
23/09/2016
Ёшлар лигаси 23-тур
“Машъал” – “Андижон” 3:1 (2:0)
Муборак. “Б.Вафоев-2” стадиони. 112 томошабин.
Ҳакамлар: Даврон Акмалов (Тошкент) – 8,5. Фарҳод Усмонов– 8,3. Зуфар Элибоев– 8,3. Наим Қосимов (Қарши) – 9.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Голлар: Марадона Сафаров, 36. Дилявер Абибуллаев, 45+2. Тимур Васильев, 66. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 68.
“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов (12. Шохруҳ Эшбўтаев, 64), 7. Турсунмурод Ҳамдамов (17. Мунимирмуҳсин Юсупов, 57), 8. Сирожиддин Мелиев (10. Ойбек Жўраев, 83), 13. Ғуломҳайдар Ғуломов (9. Бакир Муртазоев, 74), 16. Марадона Сафаров (С), 18. Бекзод Турсунов, 23. Бобиржон Искандаров (20. Тимур Мифтахутдинов, 88), 24. Жонибек Мирзақулов (90. Искандар Шодмонов, 85), 25. Шохжаҳон Қиличев, 47. Дилявер Абибуллаев (22. Жасур Қурбонов, 82), 70. Тимур Маматов.
“Андижон”: 12. Баракатилло Исроилов, 2. Артур Маматказин, 3. Аҳрор Ўктамов, 14. Аброр Комилов (13. Мансур Мақсудов, 82), 18. Шояд Муллажонов (5. Тимур Васильев, 62), 21. Алишер Абдувоҳидов (Хондамир Юлдашев, 46), 28. Жаҳонгир Мақсудов, 32. Шохжаҳон Ҳасанов (26. Фарруҳ Мирзаев, 46), 44. Дилмурод Маҳмудов (С), 70. Солоҳиддин Солоҳитдинов, 89. Вячеслав Пурак (10. Фарруҳ Бекмуродов, 46).
Огоҳлантиришлар: Дилявер Абибуллаев, 46. Шояд Муллажонов, 60. Аҳрор Ўктамов, 70.
Четлатиш: Аҳрор Ўктамов, 83 (иккинчи огоҳлантириш).