Мавсумни омадсиз бошлаган «Вест Хэм» клуби мухлисларининг норозилигига учрамоқда.
Айниқса, ўз майдонида ўтказилган ўйинларда томошабинларнинг ҳуштакбозлигига йўлиқмоқда. Натижада, клуб раҳбарияти футболчиларини қўллаб-қувватлаш учун ўзига хос ишга қўл урган.
Улар мухлисларнинг қарсаклари аудиоёзувини ўйин пайтида стадионда ижро қилинишини ташкил қилишган. Хавфли вазият содир этилиши билан бу аудиоёзув стадионда янграмоқда.
Айни пайтда «Вест Хэм» 6 ўйинда 3 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди.