Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Тashkent Open 2016" турнирида асосий тўр баҳслари старт олди

Баҳо:
+ | -

26 сентябр куни Тошкентда жойлашган Республика Олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида “Тashkent Open 2016” – халқаро аёллар турнири доирасида 9та учрашув бўлиб ўтди.

Мусобақаларнинг амалдаги ғолиби Нао Ҳибино ўзбекистонлик ёш теннисчи Камола Умарова билан учрашди. 22 ёшли япониялик теннисчи устунлигида ўтган баҳс 6:3, 6:1 ҳисобида Ҳибино ғалабаси билан якун топди. Бошқа бир япониялик теннисчи Ҳироко Кувата эса биринчи даврада Чехия вакили Денисса Аллертовадан мағлубиятга учради.

Мусобақаларда иштирок этаётган яна бир ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова ҳам биринчи даврада Штефан Фёгелга қарши кортга чиқди. Узоқ давом этган учрашув 7:5, 5:7, 7:5 натижасида швейцариялик теннисчининг ғалабаси билан якун топди. Қуйида куннинг яна бир қатор учрашувлари натижалари билан танишишингиз мумкин.

Яккалик баҳслари:

Анна Каролина Шмидлова – Мария Саккари 6:3, 2:6, 6:4.

Куруми Нара – Даяна Естремская 7:5, 6:2.

Жуфтлик баҳслари:

Кристина Плискова/Амра Садикович – Наоми Броуди/Чағла Буюкакчай 6:4, 7:5.

Лбдмила Киченок/Надия Киченок – Арина Фолтс/Камола Умарова 6:4, 6:0.

Оқгул Омонмуродова/Виталия Диатченко – Жаклин Чако/Эмили Веблей Смит 2:6, 6:4, 10:6.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 10:54, 27.09.2016.
Ўқилди: 5943 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5150]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4120]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3505]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3381]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2783]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2741]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2591]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2337]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2253]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик