Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

ЕЧЛ. «Барселона» сафарда иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Мессисиз ўйнашда давом этаётган каталонияликлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлимда Энрике шогирдлари бир нечта имкониятларга эга бўлиб, улардан фойдалана олишмади. Майдон эгаларининг қарши ҳужумлари анча хавфли чиқа бошлади ва улар ўз имкониятларидан фойдаланишди. Тўп ўз вақтида Торган Азарга етказилди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Энрике керакли ўзгаришларни қилди. Жамоа ёрқин ўйин кўрсатмаса-да, Испанияга ғалаба билан қайтиш имконини топди. 65-дақиқада меҳмонлар рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг орқали тўпни олиб қўйишди. Неймар аниқ узатма билан Туронни бирга-бир вазиятга чиқарди. Арданинг зарбаси тўсин остида тўрга бориб тушди.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар ғалаба тўпини киритишди. Неймар бурчак тўпини ўйинга киритди ва Суарес 15 метрлардан кучли зарба берди. Зоммер тўпни қўлидан чиқариб юборди. Ўша жойда турган Пике дарвозани ишғол қилди.

"С" гуруҳида "Манчестер Сити" сафарда "Селтик" билан дуранг ўйнаши натижасида "Барселона" гуруҳнинг яққол пешқадамига айланди.

Европа чемпионлар лигаси, "С" гуруҳи, 2-тур
"БОРУССИЯ" М.- "БАРСЕЛОНА" - 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 34 Азар, 1:1 – 65 Туран, 1:2 – 73 Пике.
Боруссия М – Зоммер, Эльведи, Кристенсен, Вендт, Корб, Траоре, Дауд, Крамер, Азар (Херрманн, 80), Раффаэл (Джонсон, 48), Штиндль (Хан, 83).
Барселона – тер Штеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Туран, 59), Серджи Роберто, Иньеста, Неймар, Пако Алькасер (Рафинья, 54).
Огоҳлантиришлар: Маскерано (63), Пике (70), Неймар (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:37, 29.09.2016.
Ўқилди: 11541 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7597]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3265]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2997]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2684]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2112]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1968]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1864]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1784]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1606]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.