“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола футболчи 2015 йили “Ювентус”дан “Челси”га ўтишга яқин келганини маълум қилди.
“Поль “Ювентус”ни 2015 йил ёзидаёқ тарк этиши мумкин эди, Моуринью у билан шартнома имзолаш ниятида эди”, — деди Райола.
“Бироқ менинг “Ювентус” билан келишувим бор эди. Биз дастлаб Италия чемпионати ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишимиз, шундан сўнг Погбани сотишимиз мумкин эди”, — деди агент.