Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Англия футбол уюшмаси коррупция иши юзасидан полиция билан маслаҳатлашади

Баҳо:
+ | -

Англия футбол уюшмаси (FA) The Telegraph нашри суриштирувидан сўнг очилган коррупция иши бўйича полиция билан маслаҳатлашади. Бу ҳақда, The Guardian газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Аввалроқ The Telegraph нашри томонидан уюштирилган ҳамда Англия футболида коррупция ва порахўрлик далилларини топишга қаратилган 10 ойлик махсус суриштирувда Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс коррупцияга алоқадорлиги фош этилган эди. Натижада, 27 сентябрь куни мутахассис ва FA ўртасидаги шартнома томонларнинг розилиги билан бекор қилинди.

«Англия футбол уюшмаси The Telegraph газетаси билан ҳамкорлик қилмоқда. Ассоциация бундай айбловларга жиддий эътибор беради ва тегишли органлар билан суриштирув ишларини олиб боради. Биз газетанинг барча материаллари тақдим этилишини сўрадик, улар яқин орада етказилади. FA ушбу ишни кечиктирмасдан тергов қилишни истайди. Шу сабабли, душанба куни биз Лондон полицияси билан учрашамиз», — дейилади FA хабарида.

The Telegraph газетаси, Сэм Эллардайсдан ташқари, «Куинз Парк Рейнжерс» бош мураббийи Жимми Флойд Хассельбайнк, «Лидс» клубининг италиялик хўжайини Массимо Челлино, «Барнсли» жамоасининг истеъфога чиқарилган бош мураббий ёрдамчиси Томми Райт ва «Саутгемптон» бош мураббийи ёрдамчиси Эрик Блэкни ҳам коррупцияда айблади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:24, 30.09.2016.
Ўқилди: 3591 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.