Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Ихтиёр Каримов: "Ғулом Раҳмонов бизнинг "сеҳрли таёқчамиз"

Баҳо:
+ | -

"Шўртан" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Ихтиёр Каримов ўз фикрларини билдирди.

 – Ўйин қизиқарли тарзда кечди. Ўйлайманки, бунда ким биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди. Аслида шундай ҳам бўлди. Рахбариятимиз ва мураббийлар штаби  бошчилигида жамоани шакллантириб келаяпмиз, умид қиламанки, олдимизга қўйган вазифаларимиз бор ва шуни охиригача астоёдил бажаримиз деган умиддамиз.

Сўнгги пайтларда Игор Таран ва Зафар Полвоновларда имкониятлар кўп бўлаяпти, айниқса, Ғулом Раҳмонов ҳам уларга ёрдам бераяпти. Бироқ улар яратилган имкониятни амалга оширолмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

–  Бу ўз вақти билан келади. Маҳорат ҳар доим ўзини намоён этиб келган. Олий Лиганинг ҳар битта жамоаси ҳимоячилари ўзлари қаршилик кўрсатадиган ҳужумчилар ҳаракатини ўрганиб чиқади. Ҳужумчиларимиз эса аксинча, ҳимоя чизиқларини ўрганиб чиқишади. Бу –  футбол. Ким хато қилса мағлубиятга учрайди ва аксинча, ким имкониятлардан тўғри фойдалана олса, у ғолиб бўлади.

–  Масалан, Ғулом Раҳмонов “Металлург” ва “Навбаҳор” жамоаларига қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, ўйин тизгини бутунлай ўзганртириб юборди ва “Шўртан”нинг ғалабасига ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Бироқ ҳамон у асосий таркибда майдонга тушаётгани йўқ...

–  Ғулом Раҳмонов айни пайтда бизнинг “сеҳрли таёқчамиз” бўлиб турибди. Шунинг учун ҳам уни захирада ушлаб турибмиз. Секин асталик билан ёшларни ҳам   асосий таркибга жалб этиб келяпмиз. Ўйлайманки келажакда ғузорлик ёшлар келажакда “Шўртан” учун “туриб” беради деган умиддамиз.

–  Кенжа Тўраевдан ҳужум чизиғида фойдаланиш учун катта имконият мавжуд эди. Бироқ у “Машъал”га ўтиб кетди ва ўз ўрнини топиб олди. Буни қандай изоҳлайсиз?

–  Нима ҳам дейиш мумкин. Кенжа Тўраев иккинчи даврадан ўзининг ажойиб ўйинини намойиш этиб келаяпти. Биринчи даврада унда бироз жароҳат бор эди. Ўша жароҳат туфайли жамоада ўз ўрнини топа олмади. “Машъал”да эса ўз ўйинини топди ва ўйнаб кетди - дейди Ихтиёр Каримов.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 16:41, 02.10.2016.
Ўқилди: 4541 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.