«Тоттенхэм Хотспур» дарвозабони Уго Льорис Англия чемпионатидан ўрин олган «Манчестер Сити» (2:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Шу иштиёқ ва иродани сақлаб қолар эканмиз, ўз олдимизга юқори мақсад ва вазифаларни қўя оламиз. Бироқ сўнгги ютуқлар футболчиларимиз бошини айлантириб қўймаслиги лозим.
Ўтган мавсумда энг яхши ҳимояга эга клублардан бири бўлдик, ўйлашимча мустаҳкам ҳимоя – муваффақият гаровидир. Бироқ бу билан бизни ҳимоявий жамоа деб айтиб бўлмайди» - деди Льорис Sky Sports хабарида.