«Рома» клубининг ҳужумчиси Эдин Жеко Италия чемпионатидан ўрин олган «Интер» (2:1) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини баён қилди.
«Ҳозир бироз яхши ўйнаяпман. Ҳисобимда 5 гол бор, бироқ 10-12 бўлишиям мумкин эди.
Мухлислар мени ҳар доим қўллаб келишган. Уларнинг далдасини ҳис қилиб туриш жуда муҳим.
Баъзи ҳаракатларим учун танқид қилишлари, ҳуштак чалишлари табиий ҳол. Бироқ бугун ғалаба қозондик, мухлислар шундан хурсанд» - деди ҳужумчи.