«Реал» яримҳимоячиси Иско клуб раҳбариятидан шартномасини узайтиришни сўрамоқчи эмас.
«Бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмадим. Мен билан ҳеч ким боғланмади, шунинг учун ҳам хотиржамман. Диққатимни ўйинга, машғулотларга қаратяпман.
Мен билан бу масалани муҳокама қилишмаганига хайронман, лекин ўзим бу ҳақда илтимос қилмайман. Шартнома борасидаги таклиф клуб томонидан берилиши керак» - деди Иско Marca хабарида.
Исконинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.