ЦСКА клубининг жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Сергей Аксенов, клубни сотилиши тўғрисидаги матбуотда тарқалган хабарларга изоҳ берди.
«Бу ҳақдаги саволларни миш-мишни ўйлаб топган одамнинг ўзига бериш керак. У президентимиз Гинернинг ҳаёлидан нималар ўтаётганидан хабардор шекилли» - деди Аксенов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЦСКА президенти Гинер молиявий муаммолар туфайли клубни сотиш ҳақида ўйлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.