«Арсенал» ҳимоячиси Пер Мертезакер клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2017 йилда ўз ниҳоясига етади.
«Жароҳатдан тезроқ қутилиш – мен орзу қилаётган нарса. «Арсенал»дан кейин нима бўлиши ҳақида ўйлаб кўрдим. Қаерда фойдам тегса, шу ерда бўлишим керак. Германияга қайтиш? Балки қайтарман. Январ ойида бу ҳақда ўйлаб кўраман. У ерда мен ва оилам учун янги имкониятлар очилиши мумкин» - деди Мертезакер Kicker хабарида.