«Интер»нинг бош директори Майкл Болингброк клубни Хитойда қанчалик машҳур экани ҳақида гапириб берди.
«Интер»га хитойлик инвесторлар керак эди. Биз катта бозорга йўл очдик. Биз машҳурлик бўйича Хитойда тўртинчи ўриндамиз. Бизга Хитой суперлигаси билан ҳамкорлик қилишдан фойда бор» - деди Болингброк Reuters хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Suning Group компанияси «Интер» акцияларининг назорат пакетини сотиб олган.