Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рамзан Қодиров Емеляненконинг болалар жангини танқид қилганига ўз муносабатини билдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи президенти, собиқ курашчи Фёдор Емеляненконинг Грознийда ўтказилган Grand Prix Akhmat 2016 аралаш жанглар турнирида ёш болалар иштирокини танқид қилганига ўз муносабатини билдирди.

«Агар Фёдор Емеляненко Grand Prix Akhmat 2016 турнири ҳақида илиқ сўзлар айтиб, муҳимлигига тўхталганида, унинг жавоблари ва реакциясини тушунган бўлардим. Рус баҳодири ва ватанпарвар сифатида Чеченистонни байрамлар билан табриклаганида, ҳеч бўлмаса бу ерга келиб турнирларни қандай ўтказаётганимизни ва спортни қай тариқа ривожлантираётганимизни кўрганида эди. Лекин унинг муносабати бир қанча саволлар туғдирмоқда.

Фёдор келтириб чиқараётган резонанс ҳам ғалати кўринмоқда. Ҳар бир инсон ўзи ва оиласидан бошлаши керак. Бироқ бировларнинг суратини жойлаб, улар остида салбий изоҳлар ёзилишига сабабчи бўлиш – ахлоқ қоидаларига зид. Биз Чеченистонда Россия раҳбариятининг вазифаларини бажариш учун барча усуллардан фойдаланамиз, ёшларни фаол равишда спортга жалб қиламиз. Чеченистонда болалар уйи, бошпана ва қаровсиз болалар йўқ. Болаларга қарши деярли жиноятлар бўлмайди. Чеченистондаги каби ҳеч қаерда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида иш олиб борилмайди.

Нима учун айнан болалар иштирокидаги кўргазмали жанглар одамларда даҳшат уйғотади? Ахир уруш вақтида 13987 бола, 100 минг нафардан ортиқ киши ҳалок бўлганди, 5 минг одам бедарак йўқолиб, бутун Чеченистон вайрон бўлганди. Мана шу воқеалар содир бўлганида сизлар даҳшат ҳақида гапирганмидингиз? Биз ёшларни Россия ҳимоячиси ва ватанпарвар қилиб катта қиляпмиз. Фёдор, сиз ноҳақсиз! Рус ўғлонлари бундай қилмайди!», – деб ёзди Қодиров.

Аввалроқ «Ахмат» жанг клуби президенти Абузайд Висмурадов Фёдор Емеляненконинг болалар жангини танқид қилишга ҳаққи йўқлигинибилдирган эди.

Россия MMA иттифоқи байроғи остидаги турнирларни ўтказиш қоидаларига кўра, 12 ёшдан кичик бўлган болаларга жанг қилишга рухсат берилмайди.

Таъкидлаш керакки, Чеченистон раҳбари Рамзам Қодировнинг уч нафар ўғли ҳам Grand Prix Akhmat 2016 турнирида кўргазмали жанг ўтказиб, барчасиғалаба қозонган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:14, 07.10.2016.
Ўқилди: 39225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.