«Реал» клуби ўтган йил учун молиявий ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, мадридликларнинг йиллик даромади 7,4%га ошди ва рекорд даражадаги 620,1 миллион еврони ташкил қилди.
«Реал»нинг пул маблағлари 102,6 миллион еврога кўпайиб, 211,5 миллионни ташкил қилди.
Бундан ташқари, «Реал»нинг қарзлари 108,9 миллион еврога камайиб, 13,1 миллионга тенглашди.