Хуан Мата
Матанинг айнан “Реал” академиясида футбол сир-асрорларини ўргангани кўпларга янгилик бўсла керак. Мата ҳақиқатдан ҳам Туманли Албионда туғилиб ўсгандек туюлади. “Кастиля”дан Хуан 2007 йилда “Валенсия”га трансфер қилинди ва “Месталя”да Хуан ҳақиқий етакчига айланди. “Реал” етишиб чиққан юксак иқтидор эгасини қайтариб олишга уринмади ҳам. Сўнг, испанга “Челси” харидор бўлди ва айнан Жозе Моуриньо лондонликларга бош мураббий бўлгунга қадар асосий таркибнинг алмаштириб бўлмас футболчиси бўлди. “The Special One” Хуанга “қолдиқ” сифатида қаради ва “МЮ”га сотиб юборди. Энди эса, иккала қаҳрамон ҳам “Олд Траффорд”да ва бу сафар Моуриньо Матага имконият берди ва жамоада олиб қолишга қарор қилди.
Хосе Мария Кальехон
“Реал” академиясида тарбия топган, лекин фаолиятини асосий жамоада давом эттира олмаган навбатдаги юлдуз Хосе Мария Кальехон бўлади. У мадридликлар академиясида тарбия топгандан сўнг, “Кастиля” клубида бир муддат тўп сурди ва кейинчалик “Эспаньол” Хосени Каталонияга олиб келди. Сўнг, Кальехон яна Мадридга қайтди ва уч йил давомида захира футболчиси бўлди. Бахтига, Неаполнинг “Наполи” клуби испанни сотиб олди ва шу паллагача Хосе ушбу жамоа сафида 115 учрашувда 35 гол уришга муваффақ бўлган.
Данни Карвахал
Карвахалсиз ҳозирги “Реал” қанот ҳимоясини тасаввур қилиш жуда мушкул, боиси Данни аллақачон у ерда ҳукмронлик ўрнатиб бўлган. Ўзининг супер футболи билан Карвахал Леверкуpеннинг “Байер” жамоаси эътиборини тортди ва тез орада жамоанинг ўта муҳим футболчисига айланиб улгурди. Кейинчалик футболчи барибир мадридликлар сафига қўшилди ва шубҳасиз ҳозирда у Примеронинг энг кучли ҳимоячиларидан биридир.
Хесе Родригез
Футболчи, қўшиқчи ва шунчаки ажойиб инсон – бу илиқ сўзлар албатта Хесе Родригезга атаб айтилгандир. Ўз вақтида Хесени “қаймоқранглилар” футбол мактаби тарихидаги энг иқтидорли футболчи, дея тан олишган эди. Ҳақиқатдан ҳам Хесе жуда ҳам эпчил, тезкор ва сергъайрат футболчи. Вақт ўтган сари Хесе асосий жамоа футболига кириб борди ва ҳаттоки, футболчиларини тез-тез ижарага бериб юборишга ўрганиб қолган “Реал” бу сафар шошмади ва бу иқтидорни жамоада олиб қолишга қарор қилди. Аммо, кейинчалик омад Хеседан юз ўгирди. У жуда огъир жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Орадан ойлар ўтгандан сўнг, Хесега жамоа таркибида ўрин қолмади, боиси унинг ўрнига муқобилотлар етарли эди. Амалиётдан тўлақпнлигича маҳрум бўлган вингер жорий ёзда Парижга боришга қарор қилди ва ҳозирда у ажойиб мураббий Унаи Эмери қўл остидаги “ПСЖ” сафида ҳаракат қилмоқда.
Алваро Мората
Картинки по запросу Мората реал
Мората ҳам Хесе каби барча тарбияланувҳилар орасида иқтидорлироқ экани аввалдан маълум бўлган эди. “Кастиля” тўпурари бўлгач, у “Реал” асосий таркибига қўшилди. Бироқ Моурино унга етарли амалиёт бермади ва натижада Алваро янги жамоада ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. Туриннинг “Ювентус”и таклифини осонлик билан қабул қилган форвард Туринда гуллаб-яшнади. Мората учун унутилмас лаҳза – бу собиқ жамоасини финалдан қувъгин қилгани бўлса, ажаб эмас. Ҳа, айнан у 2 йил олдин “Бернабеу”да “Реал”ни ЭЧЛ мусобақасидан чиқариб юборган.
Жорий ёзда “қироллик клуби” испанни қайтадан сотиб олди. Кўрамиз, Мората ишончни оқлармикан. Юксак иқтидор эгаси ўз қобилияти билан ҳали ёрқин келажакни қарши олишига умид қилиб қоламиз.