ЦСКА ва Финляндия терма жамоасининг футболчиси Роман Ерёменко УЕФА томонидан бир ой муддатга футболдан четлатилди.
Бу жазонинг сабаблари ташкилот томонидан маълум қилинмаган бўлса-да, УЕФА мулозимларидан бирининг гапиг кўра футболчи допинг билан қўлга тушган.
Энди Ерёменкони жиддий жазо кутмоқда. Ҳатто ЦСКА клуби ҳам бундан азият чекиши мумкин. Гап шундаки, армиячиларнинг футболчилари бундан олдин ҳам допинг можароларига аралашиб қолган эди. Игнашевич, А.Березуцкий ва А.Нигматуллин тақиқланган моддаларни истеъмол қилиб, қўлга тушган эди. УЕФА қоидаларига кўра, клубнинг бир қанча футболчиси допинг билан ушланса, унга нисбатан жиддий жазо қўлланиши мумкин.