«Сток Сити» яримҳимоячиси Жо Аллен «Манчестер Юнайтед» мухлиси эканини тан олди.
26 ёшли футболчи Уэльс терма жамоасининг қароргоҳига ташриф буюрган болакай билан гаплашиб, шунга иқрор бўлди.
«Сен «МЮ» мухлисимисан? Нега «МЮ»га гол урдим? Биласанми, ҳеч кимга айтмагину, мен ҳам «МЮ» мухлисиман, шунинг учун ҳам бу мен учун осон бўлмади» - деди Аллен.