"Барcелона"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Андре Гомес клубдаги шериги Лионел Месси ва терма жамоадаги шериги Криштиану Роналду иккисидан ким кучли эканини айтишни истамади.
"Ўйлайманки, улар турли ўйинчи - сўнгги йилларнинг икки яхши ўйинчисидир.
Улардан қайси бири энг яхши эканини айтиш менга ёқмайди. Менга кўпроқ ҳозирда ҳар икки футболчи билан ҳам ўйнай оладиган ягона ўйинчи эканим ҳақида гапириш ёқади", - дейди Гомеш.