Бразилия терма жамоаси таркибида ЖЧ-1970 ғолиби бўлган Тостао ҳужумчи Неймар ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Неймар ҳозирда Ромарио ва Роналдодан яхшироқ ўйнамоқда. У дунёни энг яхши футболчиси бўладими ёки йўқми билмайман, аммо ўта қобилиятли ва ёрқин футболчи.
Неймар кучли зарбага эга, пас бера олади, жарима зарбаси ишлайди ва жуда тезкор. У Пелега ўхшаб буюк футболчи бўлиб етишиши мумкин.
Айни пайтда у Месси ва Роналдудан орқада, лекин Ривалдо, Кака ва Фигудан ўзиб кетган. Неймар бундан ҳам яхши ўйнашга қодир» - деди Тостао El Pais.