Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни бош мураббий вазифасини бажарувчи Гарет Саутгейт томонидан Словенияга қарши ўйинда захирада қолдирилгани борасида ўз фикрини маълум қилди.
«Албатта асосий таркибда тушишини хоҳлардим. Бироқ бош мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан. Агар зарурат туғилса, захирадан майдонга тушаман. Ватаним шарафини ҳимоя қилишга доим тайёрман, гарчи захира ўриндиғида қолдирилган бўлсам ҳам» - деди Руни.