Испания терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Хави жамоадоши Пике ҳақида ўз фикрини маълум қилди. Футболчи ЖЧ-2018дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
«Менимча у изтиробда. У ўзини қадрламасликларини, кераксизлигини ҳис қилмоқда. Пике бу воқеага жиддий қарамоқда. У чарчаганини билдириб, терма жамоадан кетишга ҳаққи бор» - деди Хави RAC1 эфирида.













