«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо навбатдаги «Олтин тўп»га "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси Лионель Мессини муносиб дея ҳисоблашини айтиб ўтди.
«Мукофотга даъвогарларнинг барчаси яхши ишни амалга оширишди. Кимгадир устунликни бериш қийин... Самимий айтадиган бўлсак, мен «Олтин тўп»ни Мессига берган бўлардим», — дейди Роналдиньо.
Ҳозирги кунда иқтидорли ўйинчилар сони бўйича Аргентина Бразилияни ортда қолдирадими, деган саволга Роналдиньо қуйидагича жавоб берди: «Бу ҳақда гапириш қийин. Аргентинада менга ёқадиган иқтидорли футболчилар кўп. Лекин Бразилия ҳам бундай ўйинчилар билан мақтана олади. Уларнинг фаолияти ажойиб кечади».