«Наполи» клубининг собиқ сардори Паоло Каннаваро ҳужумчи Гонсало Игуаинни «Ювентус»га ўтиши борасида ўз фикрини маълум қилди.
«Мен Игуаинни айбламоқчи эмасман. Футболчининг тақдири шунақа – исталган жамоага ўтишинг мумкин, аммо душманнинг таркибига бориб қўшилсанг, ҳар қандай оқибатга тайёр туришинг шарт.
Игуаинни «Наполи»га уч йиллик меҳнати сингганини аҳамияти йўқ, мухлислар уни барибир кечирмайди» - деди Каннаваро.













