«Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос мураббийлик қобилиятини Мадрид клубида ҳам намойиш этмоқчи эканини маълум қилди.
«Мен раҳбарият билан гаплашиб кўрдим, бироқ мураббий сифатида уларга керак эмасман. Айни пайтда клубнинг элчиси сифатида фаолияти юритмоқдаман ва бу иш уларни қониқтиряпти. Бироқ имконият бўлди дегунча, мураббийлик фаолиятига қайтаман» - деди Роберто Карлос EFE хабарида.