Аргентина терма жамоасининг собиқ юлдузи Диего Марадона айни пайтда дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси ким экани тўғрисида гапирди.
«Дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси - Левандовски. У баланд бўйли ва келишган. Оёғи билан яхши ўйнайди, «иккинчи қават»да ҳам кучли. Уни жарима майдонида ёлғиз қолдириб бўлмайди» - деди Марадона Marca хабарида.













