Кириш Регистрация

Тимм: «Роналду худди 12 ёшли болакайга ўхшайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ яримҳимоячиси Мадс Тимм ҳужумчи Криштиану Роналду билан бирга ишлаган даврини эслади.

«Роналду жамоавий ўйинга эътибор бермаган. Ҳар доим мен, мен, мен деган. У менга 12 ёшли болакайни эслатган. Уни меҳнаткашлигига ҳайрон қолганман. У ўзи ҳақда одамлар нимани ўйлаши билан қизиқмайди, шунинг учун ҳам профессионал спортда ушланиб қола олди. Бир куни унга қарши ўйнаганимни эслайман. Ўйиндан сўнг ҳаллослаб қолганман, у эса ҳеч нарса бўлмагандек юраверди» - деди Тимм.

Эслатиб ўтамиз, Тимм «МЮ» таркибида фақат 1 ўйин ўтказган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:03, 13.10.2016.
Ўқилди: 9198 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.