«Барселона» ҳужумчиси Неймар тез орада жамоа билан янги шартнома имзолашини маълум қилди.
«Қайси санада эканини билмайман, бироқ тез орада янги шартномани имзолайман. «Барселона» клубида ўйнашдан, бу шаҳарда яшашдан бахтиёрман. Ҳаммаси орзу қилганимдек. Ҳар бир лаҳзадан завқ олмоқдаман. Клубдаги вазият ва муҳит мени тўла қониқтиради. Ҳужумдаги учликнинг сири – қалин дўстлигимизда. Биз майдонда ва унинг ташқарисида дўстмиз, биргаликда кучлимиз» - деди Неймар Goal хабарида.