"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ЖЧ-2018дан кейин Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.
«Умид қиламан, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз. Қийин гуруҳдан жой олганмиз. Олдинда ҳали икки йил вақт бор.
Балки, мусобақадан кейин терма жамоадаги фаолиятимни тугатарман, лекин бу ҳали якуний қарор эмас. Эътиборни ҳозирги вазифаларга қаратиш керак, келажак ҳақида ўйлаш шарт эмас», – дейди Иньеста.
Аввалроқ "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ЖЧ-2018дан кейин Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида айтиб ўтганди.