«Барселона» ва Испания терма жамоасининг ҳимоячиси Жерар Пике Каталониянинг мустақиллигини ёқлаб чиққанини инкор қилди.
«Ҳеч қачон Каталониянинг мустақиллиги ҳақида гапирмаганман. Машҳур спортчи шу гапни айтиши билан жиддий муаммоларга дуч келишини биламан. Бу ҳақда оғиз очмаган бўлсам-да, барибир шаънимга путур етди. Сиёсат ва спорт бир-бирига боғлиқ эмас деган гаплар ёлғон» - деди Пике.