«Рома» клубининг собиқ яримҳимоячиси Миралем Пьянич Римда ўтказган даврини эсга олди.
«Рома»да фаолиятимни энг яхши даврларини ўтказдим, ажойиб мураббийлар қўл остида ишладим. «Рома»да 5 йил ўйнадим, шубҳасиз, бу даврлар қалбимда абадий қолади.
Энди «Ювентус»даман ва янада ўсишни истайман. Биринчи мавсум ҳар доим қийин бўлган. Тезроқ мослашиб кетишга ҳаракат қиламан.
Мақсадимиз Италия чемпионлигини сақлаб қолиш ва Чемпионлар лигаси чўққисига чиқиш. Ҳозирча ҳаммаси жойида» - деди футболчи.