«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Люк Шоу ва Генрих Мхитарян «Ливерпуль» клубига қарши ўйинга тайёрлигини маълум қилди.
«Футболчиларимни терма жамоаларга чақирилиши менга ёқади, бу билан фахрланаман.
Бу сафар Жесси Лингард ва Андер Эррера учун қувондим, улар биринчи марта терма жамоалардан таклиф олишди.
Айни пайтда барча футболчилар соғ-саломат қайтиб келишди. Шоу ва Мхитарян ҳам ўйинга тайёр» - деди Моуриньо.