Бугун “Насаф” ёшлари 25-тур доирасида “Бунёдкор” ёшлари билан баҳс олиб боришди. Учрашув кутилганидан ҳам қизиқарли ва муросасиз кечди.
Дастлабки дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлларига олишган ёшларимиз, бироз вақтдан сўнг майдон эгаларининг катта қаршилигига дуч келишди.
Аммо бугун Зафар Холмуродов шогирдлари ўйинга пухта тайёргарлик кўргани ва фақат ғалаба учун майдонга тушганини кўрсатди.
Учрашувдаги ҳисоб ёшларимиз томонидан 12-дақиқа очилди. Голни кейинги пайтларда ўзининг голурарлиги билан мухлислар эътиборига тушаётган Ислом Кенжабоев киритди -0:1.
Ушбу голга “Бунёдкор” ёшлари томонидан ўйиннинг 19-дақиқасида жавоб қайтарилди. Голга 44-рақамдаги Нуриддин Ҳасанов муаллифлик қилди- 1:1.
Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир пайтда ёшларимиз томонидан ташкил этилган яна бир тезкор ҳужум гол билан ниҳоясига етди. Голни Абдулазиз Нишонбоев киритишга муваффақ бўлди – 1:2.
Жамоалар ушуб ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам жуда қизиқарли ўтди. Ёшларимиз яна ҳужумларга зўр беришди. Учрашувнинг 55-дақиқасида “Бунёдкор” ёшлари ўйинчиси Шаҳзод Абдураҳимов тўпни дарвоза олдида қайтараман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:3.
Бу ҳисоб билан ҳам қаноатланмаган ёшларимиз имкон пайдо бўлди дегунча, яна олдинга ташланишди. 61-дақиқа келиб орадаги ҳисоб 1:4га ўзгарди. Жамоамизнинг учрашувдаги тўртинчи голига Дилшод Хушбаков муаллиф бўлди – 1:4.
Учрашувнинг 73-дақиқасига келиб майдон эгалари ҳам гол уришга муваффақ бўлишди. Ушбу голни ҳам яна Нуриддин Ҳасанов киритди – 2:4.
Албатта бундай ҳисоб, ёшлар турнирида пешқадамлик қилаётган майдон эгаларини асло қониқтирмасди. Улар ҳам ҳисобни яна қисқартириш учун бор кучларини ишга солишди. Уларнинг шундай ҳужумларининг бирида учрашув ҳаками жарима майдонимизда ўйин қоидаси бўзилганини ва уларга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Аммо бу имкониятдан улар фойдалана олишмади. Элбек Равшанов пенальтидан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг тепган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Учрашув ана шу ҳисобда ниҳоясига етди. Шундай қилиб, бу йилги мавсумда мағлубият нималигини билмай, турнир жадвалида карвонбошилик қилаётган “Бунёдкор” ёшлари илк мағлубиятни “Насаф” ёшларидан қабул қилиб олишди.
Бу ғалаба Зафар Холмуродов учун ўз шогирдларидан эртага нишонлайдиган туғилган куни учун муносиб совға бўлди.
Энди ёшларимиз навбатдаги турда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ёшларини қабул қилади. Учрашув 21 октябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.
Ёшлар лигаси, 25-тур. 14.10.2016
“Бунёдкор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 2:4 (1:2)
“Бунёдкор” ФА майдони. Соат 16:00да
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Никита Афинагенов, Хусниддин Баҳодиров, Сервер Ермеев.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Гол: Нуриддин Ҳасанов, 19’-1:1, 73’-2:4 - Ислом Кенжабоев, 12’-0:1, Абдулазиз Нишонбоев, 45’-1:2, Шаҳзод Абдураҳимов (автогол), 55’-1:3, Дилшод Хушбаков, 61’-1:4.
Амалга оширилмаган пенальти: Элбек Равшанов 82.
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 7.Нодирбек Мавлонов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 15.Давронбек Умиров, 16.Шахзод Абдураҳимов, 17.Азамат Розиқов, 27.Георгий Погосов, 34.Хайрулло Каримов, 40.Сухроб Иззатов, 44.Нуриддин Ҳасанов, 77.Элбек Равшанов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 6.Сардор Мадраҳимов, 10.Жавоҳир Мусажонов, 18.Бурхон Усмонов, 33.Абдуллоҳ Исломов, 39.Бахтиёр Содиқ-Охунов, 48.Аббосбек Жумақулов.
“Насаф”: 44.Музаффар Шукуров, 4.Акмалжон Олимов, 7.Акмал Мозговой, 9.Дилшод Хушбаков, 10.Ислом Рашидхонов (19.Наврўзжон Изатиллаев 68, 16.Шерзод Насруллаев 85), 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев, 29.Сирожиддин Қўзиев, 32.Абдулазиз Нишонбоев, 38.Жаҳонгир Қурбонбоев (14.Амир Ҳошимов 66), 41.Нажмиддин Нормуродов.
Захира: 12.Амирбек Лутфуддаев, 23.Самандар Шукруллаев, 34.Аббос Бахшиллаев, 43.Алфайзи Неъматов.
Огоҳлантириш: Георгий Погосов 39 – Сардор Саъдуллаев 39, Абдулазиз Нишонбоев 79.