«Челси» бош мураббийи Антонио Конте яқин орада истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Ким бу гапларни тарқатган экан, ҳайронман. Айни пайтда диққат - эътиборимни ишимга қаратганман. Клуб раҳбарияти ва футболчилари билан муносабатим яхши. Бундай миш-мишлар фақат кулгимни қистади холос» - деди Конте.