«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Эвертон» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Биз ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилдик. Зўр ўйнадик, вазиятлар яратдик, икки пенальти ишлаб олдик. Бироқ икки пенальтини ҳам аниқ амалга оширолмадик. Футболда шунақаси бўлиб туради.
Ғалабага ҳақли эдик, шунинг учун ҳам футболчиларимга ачиняпман. Бироқ бу футбол, бошимизни эгмасдан, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз лозим» - деди Гвардиола.