«Сандерленд» бош мураббийи Дэвид Мойес ўз ватани терма жамоасини бошқариш орзусида эканини маълум қилди.
«Мен бу ишга ҳар доим тайёрман. Бироқ айни пайтдаги бош мураббий Гордонга далда бермоқчиман. У мавжуд футболчилардан яхши жамоани шакллантира олди. Шотландия — мени ватаним, уларни ўйинини доим кузатиб бораман ва қўллаб-қувватлайман. Бироқ Гордон ўз ишини яхши бажараётганини маълум қиламан. У бош мураббий лавозимига мос» - деди Мойес.