Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Биринчи лига. "Насаф-2" "Пахтакор-2" клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф-2” жамоамиз, 32-тур доирасидаги учрашувда “Пахтакор-2“ жамоасини қабул қилди.

Учрашув жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Ўтган турда ўз майдонида “НБУ-Осиё” жамоасидан мағлубиятга учраган, Нурали Султонов шогирдларининг ўйин бошидан фақат ғалаба учун майдонга тушганлари сезилиб турди.

Аммо уларнинг ғалабага бўлган иштиёқи юқори бўлсада, ҳаяжонданми ёки бошқа сабабми, дастлабки дақиқаларда ўйини унчалик қовушмади. Ҳужумлар орқали яратилган вазиятлар самарасиз якунланаверди. Артём Петросян шогирдлари бўлмиш “Пахтакор-2” жамоаси ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. “Насаф-2” жамоасининг ташкил этган кўплаб ҳужумларида ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришди.

Учрашувнинг 34-дақиқасига келиб футболчиларимиз бари-бир ўз мақсадларига эришишди. Ҳисоб  Жавоҳир Ашуров томонидан очилди, унинг дарвоза яқинидан тепган тўпини Шоазам Шомуродов қайтаришга ожизлик қилди – 1:0.

Ҳисобда олдинга ўтиб олган жамоамиз асло ўйин суратини пасайтирмади, кўплаб ҳужумлар ва бу орқали гол уриш учун вазиятлар ҳам яратилди, аммо дарвозани аниқ нишонга олиш ҳеч кимга насиб этмади.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчи бўлимдагидек, жамоамиз устунлигида бошланди. Лекин иккинчи бўлимдаги илк голни уриш,  меҳмон жамоага насиб этди. 62-дақиқада   Ботир Холлиев гол муаллифи бўлди – 1:1.

Бу гол албатта жамоамизни саросимага солиб қўймади. Улар яна олдинга ташланишди ва меҳмонларни бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур этишди. Тўғри, “Пахтакор-2” жамоаси ҳам фақатгина ҳимояланмасдан имкони бўлди дегунча, қарши ҳужумлар уюштириб турди.

Учрашувнинг 72-дақиқасига келиб, жамоамиз футболчилари яна ҳисобда олдинга ўтиб олишни уддалашди. “Пахтакор-2” жамоаси ҳимоячиларининг пала-партиш ҳаракатидан унумли фойдаланган Илҳомжон Алижонов ўз жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини киритди – 2:1.

Ҳисоб ўзгаргандан кейин майдонда тўп учун кураш жуда кескин тус олди. Футболчилар баъзан фэйр-плейни ҳам ёддан чиқариб қўйишди. Шу боис учрашувни бошқарган Шуҳрат Ражабов ҳам тез-тез чўнтагидан сариқ карточкани чиқаришга мажбур бўлди. Учрашувнинг 86-дақиқасига келиб эса, Ойбек Нурматов ҳакам томонидан иккинчи огоҳлантиришни олиб, майдондан четлатилди.

Қизғин баҳс, ҳакамнинг ўйин тугаши ҳақидаги ҳуштаги чалингунча давом этди. Шундай қилиб, Нурали Султонов шогирдлари бу сафар муҳим ғалабани қўлга киритишди. Улар биринчи даврада ҳам “Пахтакор-2” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганини эслатиб ўтмоқчимиз. Яна бир маълумот, айни пайтда “Пахтакор-2” жамоасини бошқараётган Артём Петросян ўтмишда “Насаф” жамоамиз таркибида дарвозабон сифатида фаолият юритган.

“Насаф-2” жамоамиз навбатдаги 33-тур учрашувини сафарда Нукуснинг “Орол” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 23 октябр кунига белгиланган.

Жамоамизга кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Биринчилиги, 32-тур. 16.10.2016 й.

“Насаф-2” (Қарши) – “Пахтакор-2” (Тошкент) 2:1 (1:0)

“Насаф” ФМ стадиони. Соат 16:00да

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Шерзод Қамаров (иккаласи ҳам Самарқанддан)

Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд)

Гол: Гол: Жавоҳир Ашуров, 34’-1:0, Илҳомжон Алижонов, 72’-2:1 – Ботир Холлиев, 62’-1:1.

“Насаф-2”: 1.Жавоҳир Комилов (с), 4.Достонбек Бердиқулов, 5.Шерзод Насруллаев, 10.Дилшод Саитов, 14.Ғолиб Ғайбуллаев, 19.Жавоҳир Ашуров, 22.Акмалжон Олимов, 23.Шахбоз Эркинов (32.Худоёрхон Сагдуллаев 72), 28.Наврўзжон Изатиллаев, 34.Илҳомжон Алижонов (29.Жўрабек Маннонов 84), 42.Самандар Шукруллаев.

Захира: 7.Сирожиддин Еттибоев, 9.Шамсиддин Сагдуллаев, 27.Ойбек Бозоров, 33.Шоҳруҳ Нематов, 38.Музаффар Омонқулов.

“Пахтакор-2”: 1.Шоазам Шомуродов, 4.Рашид Шаробиддинов (с), 7.Фарруҳ Йўлдошев, 14.Ойбек Нурматов, 15.Билолхон Тошмирзаев, 16.Юсуф Шоимов, 17.Адхамжон Ахмаджонов (19.Шерзоджон Жўрақўзиев 89), 18.Элёр Омонжонов (29.Абдумалик Маҳкамбоев 46), 20.Сарвар Сатторов (28.Муҳаммад Комилов 83), 21.Қувондиқ Мўминов, 25.Ботир Холлиев.

Захира: 33.Нодир Хомидов.

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев 27, Шаҳбоз Эркинов 61, Самандар Шукруллаев 89 – Фарруҳ Йўлдошев 36, Ойбек Нурматов 36, Рашид Шаробиддинов 59.

Четлатиш: Ойбек Нурматов (2СК) 86

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:07, 17.10.2016.
Ўқилди: 8258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.